ЎзА Ўзбек

06.09.2018 15:52 Чоп этиш версияси

ЙЎЛЛАР ОБОД – КЎНГИЛЛАР ШОД

ЙЎЛЛАР ОБОД – КЎНГИЛЛАР ШОД

“Обод маҳалла” дастури доирасида Тошкент вилоятида ҳам ҳудудлар қиёфаси кўркамлашмоқда. Жумладан, Қибрай тумани «Жунсиз» маҳалла фуқаролар йиғинида 3 минг 763 аҳоли 670 хонадонда истиқомат қилади.

Маҳаллага Тошкент гольф клуби ёнидан йўл ўтган бўлиб, ушбу йўл орқали ҳудудда фаолият олиб бораётган корхоналар ва дала ҳовлиларга кириб келиш масофаси 8 километрни ташкил этади. Бироқ ушбу асосий йў́л ноаниқ сабабларга кўра, 2015 йилдан буён ёпилиши оқибатида аҳоли 16 километрлик айланма йўл орқали юришга мажбур эди.

Президент виртуал қабулхонасига қилган мурожаатимиз атрофлича ўрганилди. Муаммони бартараф этиш учун масъул мутасадди ташкилотлар бириктирилиб, тегишли ҳужжатлар асосида йўл очилишига рухсат берилди.

Бу каби халқ манфаатини кўзлаб қилинаётган эзгу ишлардан “Жунсиз” МФЙ аҳолиси миннатдор. Улар юртимизда олиб борилаётган одилона ислоҳотлардан мамнун. 

Шерзод ЗУФАРОВ,
"Техлин" масъулияти чекланган
жамияти ҳуқуқшуноси

ЎзА
6 361