ЎзА Ўзбек

14.05.2019 12:55 Чоп этиш версияси

Йўл талашган ҳайдовчи жиноий жавобгарликка тортилди

Йўл талашган ҳайдовчи жиноий жавобгарликка тортилди

Келишмовчилик ҳайдовчиларнинг бир-бирларига йўл бермаганликлари сабаб юзага чиққан. 

Шу йилнинг 24 апрель куни соат 11:30да Чилонзор туманида “Нексия-2” русумли автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли О.Ч. Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб ҳаракатлана туриб, “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Х.И. билан жанжаллашиб қолган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилишича, келишмовчилик ҳайдовчилар бир-бирларига йўл бермаганликлари сабабли юзага чиққан. Жанжаллашиш вақтида О.Ч. Х.И.ни урган. 

Суд-тиббий экспертиза маълумотларига кўра, Х.И.га ўрта оғирликдаги тан шикастлари етган. О.Ч.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (“Безорилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Сиздан йўл ҳаракатининг барча иштирокчиларини ҳурмат қилишни сўраймиз”, дейилади ИИББ хабарида.

ЎзА
1 190