Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 18:17 Чоп этиш версияси

Йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан 86 минг 189 қоидабузарлик аниқланди

Юртимизда қиш фасли қутли-баракали бошланди. Декабрнинг илк кунида ёққан қор деҳқонларимизни қувонтирган бўлса, ҳайдовчилар ва пиёдалардан автомобиль йўлларида янада ҳушёрлик талаб этилади.

Албатта, йўл ҳаракати қоидаларига оғишмай амал қилиш ҳаётимиз хавфсизлиги асоси эканини яхши биламиз. Афсуски, баъзан белгиланган қоидаларни четлаб ўтамиз.

Мисол тариқасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг матбуот хизматидан олинган тезкор маълумотларга эътиборингизни қаратамиз.

Ўтган ҳафтада мамлакатимиз автомобиль йўлларида 218 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Натижада 220 фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. Бу кўрсаткич 20-26 ноябрь кунлари 198 тани ташкил қилиб, жароҳатланганлар сони 194 нафар эди.

Шунингдек, ўтган ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан 86 минг 189 қоидабузарлик аниқланган. Хусусан, 1 минг 900 ҳолатда автомобилни маст ҳолда бошқараётган ҳайдовчилар тўхтатилган. 13 минг 183 ҳайдовчи белгиланган тезлик талабини, 1 минг 338 нафари светофор ва чорраҳалардан ўтиш, 13 минг ҳайдовчи одам ташиш қоидасини бузган. Барча ҳолатларда қоидабузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Энди улар белгиланган тартибда жарима тўлашга мажбур.

Улуғбек Асроров, ЎзА
2 483






Все о погоде - Pogoda.uz