ЎзА Ўзбек

18.07.2018 08:57 Чоп этиш версияси

Бир ҳафтада 1 минг 420 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган

Бир ҳафтада 1 минг 420 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган
Ўтган ҳафтада республикамиз автомобиль йўлларида жами 160 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Уларда 155 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган, дея ЎзАга хабар бермоқда  Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг матбуот хизмати. 

Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 81 минг 261 қоидабузарлик аниқланган. Бу қоидабузарликларнинг 38 минг 313 тасини қўпол қоидабузарлик ташкил этади. Жумладан, 1 минг 420 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 12 минг 356 нафар ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларини бузган, 925 нафар ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасига амал қилмаган.

Шунингдек, транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 567, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 885, хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 15 минг 86, одам ташиш қоидасига амал қилмаган 11 минг 533 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

ЎзА
4 809