ЎзА Ўзбек

15.03.2019 19:00 Чоп этиш версияси

“Йўл қоидаси – умр фойдаси”

“Йўл қоидаси – умр фойдаси”

Ўқувчилар спортнинг техник ва амалий турлари бўйича тўгараклар кўргазмаси билан танишди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши томонидан аҳоли орасида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, спортнинг техник ва амалий турларини тарғиб қилиш мақсадида пойтахтимиздаги 257-сон умумтаълим мактабида “Йўл қоидаси – умр фойдаси” мавзусида давра суҳбати ва амалий кўргазма бўлиб ўтди.

Тадбирда ўқувчилар спортнинг техник ва амалий турлари бўйича тўгараклар кўргазмаси билан танишди.

Ҳар йили пойтахтимиз бўйлаб ўтказиладиган “Яшил чироқ” мусобақаларини ташкил этиш ҳамда мактаб ўқувчиларини мусобақага тайёрлаш жараёнида Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилотининг масъул ходимлари, ўқитувчи ва мураббийлари доимо изланишда. Бу каби давра суҳбатлари эса аҳоли, хусусан ёшларнинг ҳаракат хавфсизлиги борасидаги билим ва кўникмаларини янада оширишга хизмат қилади.

6f74437c-955a-4c4e-8bb9-28430387dc23.jpg

327f6d31-9ae8-4dd7-8685-24524bc94eb1.jpg

8016bf7a-edba-4ed0-9036-71af2982f1be.jpg

ЎзА
4 487