ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Йўл кира нархи 25 фоизга арзонлашди

Йўл кира нархи 25 фоизга арзонлашди

Нукусда 66-сонли йўналишли такси ҳайдовчилари фирма раҳбарияти билан келишга ҳолда ўзига хос акция уюштирди. Йўл кира нархини 1 минг 500 сўмдан 1000 сўмга туширди.

Такси бошқарувчиларнинг таъкидлашича, фирма раҳбарияти ҳам кунлик тўловдан 25 фоизгача чегирма жорий қилган. Фирма раҳбарияти ҳамда такси бошқарувчилари аҳолига йўл кирадан орттирган пулга ниқоб сотиб олишни ҳам тарғиб қилмоқда. Акцияга ушбу йўналишдаги барча такси бошқарувчилари ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)ларга аҳолининг эҳтиёжи коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўриш фонида ошди. Ҳукумат томонидан жорий йил 25 март кунидан жамоат жойларида ниқоб тақиб юрмаган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари (223 000 сўм) миқдорида жарима қўлланилиши назарда тутилган эди.

Жорий йил 25 март куни эрталабки соат 06:00 дан 12:00 гача Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари Нукус шаҳрида рейд ўтказиб жамоат жойларида қоидани бузган 15 та фуқарони аниқлаган эди.

948
Е.Қаноатов, ЎзА