ЎзА Ўзбек

09.07.2018 17:05 Чоп этиш версияси

Йўл ҳалокатида бир киши ҳалок бўлди

Йўл ҳалокатида бир киши ҳалок бўлди "Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг Жиззах вилояти Ш. Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 983-километрида "Ласетти” русумли 90 Е 080 АА д/б автомашина "Зил-310” русумли 25940 КАА д/б автоуловнинг орқа қисмига урилиши оқибатида автоҳалокат ҳодисаси юз берди.

Оқибатда Хоразм вилояти Хива тумани Гандумён қишлоғида истиқомат қилувчи М.А. бошқарувидаги енгил машинада бўлган Ашир Мамаражабов оғир тан жароҳати олди. Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг вилоят бўлимига ётқизилган жабрланувчи олган тан жароҳати туфайли ҳаётдан кўз юмди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг хабар қилишича, ушбу ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

ЎзА
10 737