ЎзА Ўзбек

14.10.2018 17:36:06 Чоп этиш версияси

ЙҲХБ диний идоралар билан нега ҳамкорлик қилмоқда?


Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ва интернет сайтларида йўл транспорт ҳодисалари кўп тарқатилмоқда. Ҳайдовчиларнинг пиёдаларга йўл бермаслиги, қўполлик қилишлари кўпгина муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракат хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимлари ана шундай кўнгилсиз воқеаларни олдини олиш, фуқароларни йўл транспорт қоидаларига амал қилишга чақириш мақсадида қўшимча чораларни ҳам қўлламоқда. 

Жума кунлари Тошкент шаҳрининг барча туман, маҳаллаларидаги масжидларда жума намози маърузаларида имомлардан фуқароларни йўл қоидаларига амал қилишга чақириш сўралмоқда. Мазкур ҳафтада шаҳримизнинг деярли барча масжидларида йўл қоидаларини бузмаслик, йўлда ҳайдовчиларнинг бир-бирига хушмуомала бўлишлари борасида маърузалар қилинди. 

Мазкур тадбирлар халқимиз диний уламолар фикрларини яхши қабул қиладилар. Тошкент шаҳар ЙҲХ ходимларининг диний идоралар билан ҳамкорлик қилишлари таҳсинга лойиқ. Асосийси, соҳа ходимлари йўлда кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида ҳаракат қилмоқдалар, фуқароларни турли йўллар билан тартибга чақиришга интилмоқда. Ўйлаймизки, ҳайдовчилар ҳам маърузалардан тўғри хулоса чиқариб, тартибли бўлишга ҳаракат қиладилар.