ЎзА Ўзбек

12.07.2019 17:27 Чоп этиш версияси

“WillkieFarr” компанияси ҳуқуқий базани шакллантиришда кўмаклашади

“WillkieFarr” компанияси ҳуқуқий базани шакллантиришда кўмаклашади

Мазкур юридик фирма айни вақтда дунёнинг ривожланган мамлакатларида 10 дан ортиқ ваколатхонага эга бўлиб, 700 дан ортиқ ҳуқуқшунос фаолият юритади. “WillkieFarr” инфратузилма, энергетика, молия ва табиий ресурслардан фойдаланиш масалаларида халқаро инвесторлар учун лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳуқуқий хизматлар кўрсатади.

Айни вақтда “WillkieFarr” вакиллари Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигида бўлиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестицион ислоҳотлар, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва қонунчилик борасида маълумотларга эга бўлди.

Учрашувда халқаро юридик фирма вакиллари жорий йилнинг 10 май куни қабул қилинган “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни юртимизга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва сармоявий муҳитни яхшилашга асос бўлишини таъкидлади. Хусусан, қонуннинг жаҳон андозаларига мос равишда ишлаб чиқилгани ва халқаро талабларга жавоб бериши мақтовга лойиқ.

Учрашувда давлат-хусусий шериклик асосидаги ўндан зиёд лойиҳа амалга оширилаётган, уларда ишончли ҳуқуқий базани шакллантиришда хориж тажрибасини кенг жалб қилиш бўйича “WillkieFarr” компанияси вакиллари билан ҳамкорлик қилиш, тренинглар ўтказишга келишиб олинди.

ЎзА
782