ЎзА Ўзбек

16.09.2019 Чоп этиш версияси

Вячеслав ВОЛОДИН: Яқин алоқаларни тараққий эттириш учун бизда барча имкониятлар мавжуд

Вячеслав ВОЛОДИН: Яқин алоқаларни тараққий эттириш учун бизда барча имкониятлар мавжуд

Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат думаси раиси Вячеслав Володин мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичи ҳақида ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Кейинги уч йилда Ўзбекистон – Россия ҳамкорлиги юқори босқичга кўтарилди. Икки давлат раҳбарлари ўзаро муносабатлардаги мана шу жадалликни таъминлаш, уни доимий равишда янги мазмун билан бойитиб бориш йўлида бор имкониятларни ишга солмоқда.

Бунинг натижасида қисқа даврда товар айирбошлаш ҳажми сезиларли даражада ошди. Муносабатларнинг юқори суръатда ривожланиши олий даражадаги келишувларни ҳаётга татбиқ этиш, ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, халқларимиз манфаатига хизмат қилувчи бошқа муҳим йўналишлар юзасидан фаолият олиб боришимизни тақозо этади. Бу жараёнда бизнинг асосий вазифамиз парламентлараро тузилмалар имкониятларидан фойдаланиб, ҳамкорликнинг янги қирраларини очишдан иборат. Бу борадаги истиқболли йўналишлар бугун Тошкентда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан имзоланган келишувда ҳам акс этди.

Яқин алоқаларни тараққий эттириш учун бизда улкан салоҳият мавжуд. Икки давлат раҳбарлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун барча имкониятларни сафарбар этаётган бир пайтда парламентлар ҳам ушбу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаши, ягона мақсад йўлида бирлашиши лозим.

4 742
ЎзА