ЎзА Ўзбек

17.08.2018 11:26 Чоп этиш версияси

Вояга етмаганлар қурилиш бўёқчиси сифатида ишлаши мумкин эмас

Вояга етмаганлар қурилиш бўёқчиси сифатида ишлаши мумкин эмас
Қурилиш ишларида вояга етмаган шахснинг қурилиш бўёқчиси сифатида ишлаши мумкин эмас.

Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали айрим ишларда ўн саккиз ёшдан кичик шахсларни ишлатиш қонунчиликда тақиқланганини яна бир карра эслатади. 

Хусусан, қонунчиликка мувофиқ, айрим ишларда ўн саккиз ёшдан кичик шахсларни ишлатиш тақиқланади. Масалан, қурилиш ишларида вояга етмаган шахснинг қурилиш бўёқчиси сифатида ишлаши мумкин эмас.

Вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш 184 300 сўмдан 552 900 сўмгача бўлган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

ЎзА
7 735