Ҳозирги ҳолат ҳақида гапирадиган бўлсак, айни пайт Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ташриф коронавирус пандемияси туфайли қолдирилган эди. Ишончимиз комилки, мазкур саммит бизни янада яқинлаштиради.

Мустақиллигимизнинг 29 йиллигига

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллик байрами арафасида ЎзА мухбири Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Владимир Тюрденев билан икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг жорий ҳолати, истиқболи, ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида суҳбатлашди:

– Владимир Львович, суҳбатимиз аввалида Ўзбекистон – Россия муносабатларининг сўнгги уч йилдаги ривожланиш жараёни ва бугунги кундаги ҳолати ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

– Сўнгги уч йилдаги Россия Ўзбекистон ҳамкорлиги хусусияти иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада бойитиш бўйича жадал ишлар амалга оширилгани билан ажралиб туради. Энг муҳими, саъй-ҳаракатлар ўз натижаларини бермоқда. Бугунги кунда Россия ва Ўзбекистон вақт синовидан ўтган ишончли дўст ва шерик ҳисобланади.

Бу даврда президентлар Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифлари амалга оширилди, илк маротаба минтақавий ва таълимга оид форумлар ўтказилди, парламентлараро ҳамкорлик даражаси сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди, маданий-гуманитар соҳадан тортиб, ҳарбий-техник ҳамкорликкача, кўплаб соҳалар делегациялари алмашинуви кенгайди, ҳамкорликнинг ядро энергетикаси каби мутлақо янги йўналиши пайдо бўлди. Янги формат – Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия таъсис этилди. Ушбу тузилма икки томонлама келишувлар ва турли йўналишдаги ҳамкорлик дастурлари ижроси устидан назоратни амалга оширади.

– Россия Ўзбекистон билан ҳамкорликка фақат Марказий Осиё нуқтаи назаридан қарайдими ёки икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик тушунчаси кенгроқми? Агар шундай бўлса, айни қамров нималарда кўринади?

– Шубҳасиз, Марказий Осиё шароитида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш жуда муҳим. Бу Россия ва минтақанинг олти мамлакат ташқи ишлари вазирликлари раҳбарлари кўринишидаги алоқалари давоми билан тасдиқланади. Шу билан бирга Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик, иттифоқчилик муносабатлари анча кенг. Биз Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги доирасида ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз, жорий йил Ўзбекистон илк бор ташкилот ишига раислик қилмоқда. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида яқин алоқаларимиз мавжуд, ҳозирги кунда Россия бу тузилмага раислик қиляпти. Қолаверса, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи сифатида қўшилишини кутяпмиз. Давлатларимиз БМТ, ЕХҲТ сингари универсал ташкилотлар кун тартибидаги муҳим масалалар бўйича ўз позицияларини мувофиқлаштириб келмоқда. Халқаро тузилмаларда пайдо бўладиган вакант лавозимларга номзод кўрсатишда бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз.

– Минтақалараро тўғридан-тўғри муносабатларни ривожлантириш бўйича кўзланган натижаларга қай даражада эришиляпти, деб ўйлайсиз? Зеро, бу борада ҳар икки давлатнинг мавжуд салоҳияти ва имконияти, деярли, чексиз, шундай эмасми?

Ҳа, бу борада мутлақо ҳақсиз, Россия ва Ўзбекистон минтақалари ўртасидаги ҳамкорлик улкан салоҳиятга эга. Зеро, қўшма лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилиши натижасида келажакда янги ишлаб чиқариш корхоналари пайдо бўлади, иш ўринлари яратилади. Бундай саъй-ҳаракатлар, айниқса, пандемия оқибатида юзага келган иқтисодий инқироз шароитида муҳим аҳамиятга эга. Умуман олганда, мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотларнинг юқори даражасини рақамлар ҳам тасдиқлайди.

Бугунги кунда Россия Федерациясининг 70 дан зиёд субъекти Ўзбекистон вилоятлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярми якунига кўра, Москва вилояти Россия ҳудудий экспортчилари рейтингида етакчиликни қўлга киритди. Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари, Челябинск, Волгоград, Самара, Свердловск, Белгород, Нижегород ва Оренбург вилоятлари ҳам кучли ўнликка кирди.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида икки томонлама товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,8 фоизга, бошқача айтганда 2,4 миллиард доллардан 2,7 миллиард долларга, Россиянинг Ўзбекистонга экспорти эса 24,5 фоизга, яъни 1,7 миллиард доллардан 2,1 миллиард долларгача ўсиши Россия вилоятлари билан амалга оширилган ишларнинг ёрқин натижасидир. Ўзбекистон ташқи савдосида Россия улуши ошгани ҳам яна бир муҳим кўрсаткич. Жорий йил биринчи ярмини ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда бу кўрсаткич 1,3 фоиз ёки 15 фоиздан 16,3 фоизгача ошганини кўрсатади. Бундан ташқари, Россия Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони бўйича етакчилик қилади. Жорий йил 1 август ҳолатига кўра, шундай тузилмалар сони қарийб 2000 тани, яъни мамлакатда фаолият юритаётган қўшма корхоналар умумий миқдорининг 17,8 фоизини ташкил этди. Айни дам 800 дан зиёд корхона 100 фоиз Россия капитали асосида фаолият юритмоқда.

Россия ва Ўзбекистон минтақалараро ҳамкорлиги бўйича иккинчи форум давлатларимиз ўртасидаги муносабат янада яхшиланишига хизмат қилади. Мазкур тадбир Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи билан бир вақтда ўтказилиши режалаштирилган.

– Ҳақиқатга тик боқадиган бўлсак, коронавирус пандемияси Ўзбекистон – Россия савдо-иқтисодий алоқаларини, саноат, туризм, хизматлар ва бошқа кўплаб соҳалардаги ҳамкорлик суръатини сезиларли даражада тушириб юборганини тан олишимиз керак. Мана шу бўшлиқни тўлдириш, кўрсаткичларни аввалги даражага кўтариб олиш учун қандай чоралар кўрилмоқда?

– Тан олиш керак, коронавирус бутун инсоният учун жиддий синов бўлди. Пандемия жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди, соҳанинг ривожланиш суръати кескин тушиб кетишига олиб келди. Бу қисман мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликда ҳам акс этди: делегация алмашинувлари деярли тўхтади, кўплаб икки томонлама тадбирлар қолдирилди, айрим қўшма лойиҳалар жойида депсиниб қолди. Табиийки, мамлакатларимиз инфекцияга қарши самарали курашиб келмоқда. Биз масофавий коммуникация имкониятларидан фаол фойдалана бошладик. Видео анжуманлар ташкил этиш мунтазамлик касб этди. Бу нафақат давлат идоралари ва ташкилотлари ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш, балки эришилган келишувлар ижросини мониторинг қилиш, белгиланган тадбирларга тайёргарлик кўришни давом эттириш, юзага келган муаммоли масалалар, жумладан, фуқароларимизнинг икки давлат ҳудудига ташриф буюриши ва уларнинг ўз ватанларига қайтиши билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал этиш имконини берди.

Бундан ташқари, COVID-19 га қарши курашиш бўйича ҳамкорлик доирасида мамлакатларимиз тиббиёт мутахассислари ўртасида онлайн-маслаҳатлар ўтказилмоқда. Хабарингиз бор, айни пайт, республика клиникаларида жумладан, “қизил” зоналарда россиялик шифокорлар фаолият юритмоқда, “Роспотребнадзор” мутахассислари ўзбекистонлик ҳамкасбларига эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этишда ўз маслаҳатларини бермоқда.

Юзага келган шароитда ҳамкорликнинг гуманитар соҳаси муҳим аҳамият касб этди. Шу ўринда таълим соҳасида Россиянинг етакчи олий ўқув юртларидаги рус ўқитувчиларни Ўзбекистонга юбориш бўйича 10 йилга мўлжалланган лойиҳани алоҳида кўрсатиб ўтмоқчиман. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади республика мактабларида рус тили ва адабиёти, умумтаълим фанларининг рус тилида ўқитилиши сифатини янада оширишдан иборат. Сентябрь ойида Герцен номидаги Россия давлат педагогик университетидан дастлабки гуруҳ мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.

– Владимир Львович, келинг, суҳбатимизни юқори нотада якунласак. Сизнинг Ўзбекистон ва Россия муносабатларини ривожлантиришга қўшган беқиёс ҳиссангиз ҳукуматимиз ва халқимиз томонидан доим муносиб эътироф этиб келинган. Хусусан, ўтган йил мамлакатимиз Мустақиллиги байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Сиз юксак Давлат мукофоти – “Дўстлик” орденига сазовор бўлдингиз. Умуман, Ўзбекистонда ишлаш Сизга дипломат сифатида қай даражада қулай ва ёки бизнинг серқуёш диёримизни оддий инсон сифатида қандай қабул қиласиз?

Энг аввало, менинг бу ердаги фаолиятимга нисбатан берилган мана шундай юксак баҳо учун республика раҳбариятига ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Ўзбекистонда фаолият юритиш ўз хизмат пиллапоямда илк маротаба Марказий Осиёда ишлаш –минтақанинг кўп асрлик маданияти билан танишиш, ҳамкасбларимдан шарқ дипломатияси санъатини ўрганиш имконини берди. Биз узоқ вақт давомида ёнма-ён яшаганимиз дипломатлар, элчихонада меҳнат қилаётган ходимларнинг бу заминга мослашиш жараёнини анча соддалаштиради.

Ишончим комилки, ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва самимияти туфайли ҳар қандай инсон бу юртда ўзини худди уйидагидек ҳис қилади. Ўзбекистонда миллатлараро мулоқот, маиший ҳаёт, телевидение, радио, босма ОАВ, таълим тизимида ўз ўрнига эга бўлган рус тили алоқа воситаси сифатида муҳим роль ўйнаши шубҳасиз.

– Ўзбекистон халқига байрам тилакларингиз...

Қардош Ўзбекистоннинг байрамлари – ҳамюртларимиз, бу ерда фаолият юритаётган мутахассислар ва тадбиркорлар, дипломатлар – бир сўз билан айтганда, асрлар давомида халқларимизни боғлаб келган ҳамкорлик ривожига, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ўз улушини қўшган барча фуқаролар ҳаётининг муҳим ва ажралмас қисмидир.

Мен ўзбекистонликларни асосий давлат байрами – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни билан чин юракдан табриклайман! Барчага мустаҳкам соғлиқ, эзгулик ва фаровонлик тилайман. Илоҳим ҳар бир оилада тинчлик, ҳамжиҳатлик ҳукм сурсин!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Владимир Тюрденев: Ўзбекистонда ҳар қандай меҳмон ўзини худди уйидагидек ҳис қилади