Бунинг сабаби, аввало, менимча, касалликка қарши вакцина топилмаётганида бўлса керак, деб ўйлайман.

Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори Жўрабек Ҳасанов вилоятда коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва унинг олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

– Жорий йилнинг 7 июль куни эрталаб соат 10:00 га қадар вилоятимизда аҳоли орасида 80 нафар киши коронавирус инфекциясига чалинганлик ҳолати аниқланди, – дейди Ж.Ҳасанов. – Шулардан 30 нафари соғайиб айни пайтда уй шароитида тиббий кузатувга олинган бўлса, қолган 50 нафари Тошкент шаҳридаги шифохоналарда даволанмоқда. Ўтган 5 кун ичида рақам 15 нафарга ошгани албатта кўп. Лекин, энг ачинарлиси касалликнинг қайта жонланиши фақатгина Сирдарё вилояти учунгина бўлмай, бутун дунё бўйлаб бўлаётгани ва унга оддий талаб қилинган карантин қоидаларига риоя қилмаслигимиз ҳам сабаб бўлмоқда. Ҳақиқатдан ҳам, жорий йилнинг 2 июль ҳолатига вилоятимизда жами 65 нафар фуқаро коронавирус инфекцияси билан зарарланган бўлиб, шулардан 27 нафари соғайган ва 38 нафари Тошкент шаҳрида белгиланган даволаш профилактика муассасаларида даволанаётган эди. Бундан кўриниб турибдики, 5 кун давомида яна 15 кишида аҳоли орасида янги беморлар аниқланган. Бу – афсуски жуда ёқимсиз ҳолат.

Бунинг сабаби, аввало, менимча, касалликка қарши вакцина топилмаётганида бўлса керак, деб ўйлайман. Қолаверса, пандемия даврида юқорида таъкидлаганимдек, белгиланган карантин қоидаларини қатъиян огоҳлантириш, маъмурий чоралар кўрилишига қарамай баъзи фуқароларимиз томонидан бузилаётганида. Фуқароларимиз уйда қолиб, карантин қоидаларига амал қилса, шифокорлар томонидан айтилганларни бекаму-кўст бажарса касаллик ҳам шунча тез чекинади. Ҳеч ким ваҳима қилмоқчи эмас, аммо касалликнинг юқиш хавфи, ўйлаганимиздан ҳам тез ривожланиб бормоқда.

Афсуски, мутахассис бу борада ҳақ. Карантин қоидаларига риоя қилмай, шаҳарма-шаҳар, вилоятма-вилоят, ҳатто давлатлараро бемақсад юришимиз билан нафақат ўзимиз, балки яқинларимизнинг ҳам соғлигини хатарга қўяётганимизни тушуниш, наҳотки шунчалик қийин бўлса?!.

Азизлар, уйда қолинг! Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вирус жуда тез тарқалмоқда