Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.01.2017 15:58 Чоп этиш версияси

Сирдарё вилояти ҳокимининг аҳоли билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Гулистон шаҳрида аҳоли вакиллари билан учрашди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган мулоқотда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолини ўйлантираётган масалаларни чуқур ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини юксалтириш, қурилиш, ободонлаштириш, халқимиз учун янада қулай турмуш шароити яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Мулоқотда маҳаллаларда ечимини кутаётган муаммолар, қурилиш ишлари, кўча ва йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича сусткашликка йўл қўйилаётгани, “Аҳиллик” ва “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинларида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимида муаммолар борлиги қайд этилди. Вилоят ҳокими мутасадди идоралар раҳбарларига кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берди.

– Вилоят ҳокимининг аҳоли билан мулоқот ўтказаётгани муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Гулистон шаҳар бўлими раиси Р.Бектемиров. – Бундай мулоқотлар ўз ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш, вилоятимизни янада обод ва гўзал воҳага айлантиришга хизмат қилади.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
2 585






Все о погоде - Pogoda.uz