Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.01.2017 18:18 Чоп этиш версияси

Вилоят ҳокими олимлар билан мулоқот ўтказди

Андижонда “Илм-фан ютуқлари – тараққиётнинг муҳим омили” мавзусида мулоқот бўлиб ўтди.

Вилоят олимларининг илмий салоҳиятини янада ошириш, илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда илм-фан соҳасини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, сифат жиҳатдан юқори даражага кўтариш, илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, бу борада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва ишлаб чиқаришга татбиқ этишни шиддат билан ўзгараётган давр тақозо этаётгани таъкидланди.

– Вилоятда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланиш учун янада кенг имкониятлар яратиб бериш долзарб масалалардандир, – деди Андижон давлат университети профессори, тарих фанлари доктори Рустамбек Шамсуддинов. – Бу нафақат илмий салоҳиятни юксалтиришга, балки иқтисодиётимизни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Буюк аждодларимиз илмий меросини ўрганиш, мавжуд маданий, тарихий ва номоддий ёдгорликларни тадқиқ этиш, қадим ва бой маданий меросимизни юзага чиқариш ёшлар қалбида миллий қадриятларимизга, тарихимизга ҳурмат, ундан фахрланиш туйғуларини янада мустаҳкамлайди.

Олимлар конструкторлик-технологик ташкилотлар, инновация марказлари ташкил этиш, илм-фанга асосланган янги технологияларни жорий этувчи корхоналарга, хусусан, фермер хўжаликларига имтиёз ва преференциялар бериш, иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қиладиган муҳим устувор тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, катта тажриба ва салоҳиятга эга олимлар мактабини яратиш, халқаро илмий марказлар, хорижий олий ўқув юртлари билан илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёш олимларнинг илмий изланишлари учун кенг имкониятлар яратиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов мутасадди идоралар раҳбарларига кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
2 867






Все о погоде - Pogoda.uz