ЎзА Ўзбек

14.09.2018 21:01 Чоп этиш версияси

Вилоят ҳокими ғолиб спортчиларни тақдирлади

Вилоят ҳокими ғолиб спортчиларни тақдирлади
Самарқандда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган самарқандлик спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирга вилоятдаги спорт федерациялари мутасаддилари, мураббийлар, спортчи-ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари таклиф этилди.

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларни эришган муваффақиятлари билан табриклади.

2.JPG

Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида вилоятдан 25 спортчи иштирок этиб, ўн маротаба шоҳсупага кўтарилди. Спортнинг юнон-рум тури бўйича М.Абдуллаев, самбо бўйича К.Холмаматов мусобақанинг олтин, академик эшкак эшиш бўйича Д.Хурсанов, Д.Баҳриев, Ш.Нажмиев, Ш.Ҳакимов, З.Усмонов, О.Раҳимов, бадиий гимнастикачи Н.Усманова, миллий кураш туридан Р.Бўриев, енгил атлетика бўйича Р.Қурбонов кумуш, миллий курашчи С. Шомуродов, академик эшкак эшишда Ш.Ҳакимов, З.Усмонов, О.Раҳимов, байдарка ва каноэда эшкак эшишда Н.Тўхтасинов, самбочи Н.Гулова бронза медалларига сазовор бўлди.

5.JPG

- Булунғур туманида туғилиб, болалигимдан полвон бўлишни орзу қилганман, - дейди Осиё ўйинлари чемпиони М.Абдуллаев. - Спортнинг юнон-рум кураши тури билан шуғулланиб, аввало мамлакатимиз, сўнгра халқаро мусобақаларда тобландим. Осиё ўйинларида бизни қўллаб-қувватлаган халқимиз, мураббийларимнинг далдаси, Президентимиз ишончини ҳис қилиб гиламга чиқдим. Эришган ютуқларимни мамлакатимизда ёшларга, уларнинг спорт билан шуғулланишига қаратилаётган эътибор самараси, деб биламан. 

Тадбирда республикамиз, Осиё ва жаҳон ареналарида ғолибликни қўлга киритган спортчилар, мураббийлар ва ҳомий ташкилотлар вакилларига вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

7 (1).JPG

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
3 006