Вилоят ҳокими "Мустақиллик дарси"ни ўтди
Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев мактаблардаги “Биринчи қўнғироқ” байрам дастурларида иштирок этди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев мактаблардаги “Биринчи қўнғироқ” байрам дастурларида иштирок этди.
Косон туманидаги 62-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими сўзга чиқиб, ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади ва мактаб таълимининг инсон ҳаёти давомидаги ўрни ҳақида сўзлаб берди.
Шунингдек, вилоят ҳокими ўқувчиларга "Мустақиллик дарси"ни ўтди. Унда Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келаётганини алоҳида таъкидлади.
Ўқувчилар билан учрашув давомида мактаб остонасига илк қадам қўйган болажонларга Президент совғалари топширилди.