Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев Деҳқонобод туманининг олис “Янгиҳаёт”, Бойқўрғон қишлоқларида бўлди.

Қишлоқлар бўйлаб оқиб ўтувчи Катта Ўра дарёси йил бўйи мавжланиб оқиб туради. Аҳолининг тирикчилиги асосан чорвадан. Тоғли ҳудуд бўлгани боис қишда кўп қор ёғади, баҳор эса серёғин келади. Шу сабаб йиллар давомида ушбу қишлоқларга сел сувлари оқиб келиши оқибатида ички йўллар, кўприклар яроқсиз ҳолга келиб қолган. Тиббий хизматнинг ёмонлиги, ишсизлик, симёғочларнинг эскириши сабабли электр таъминотида тез-тез узилишлар бўлиши билан боғлиқ кўплаб муаммолар йиғилиб қолган.

Вилоят ҳокими ҳудуд аҳолиси билан ўтказган мулоқоти давомида ушбу муаммоларнинг кўпчилигига ечим топилди.

Масалан, “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Чоштепа қишлоғилик тадбиркор Ҳамдам Маҳмудов эгалик қилаётган бозор эскиргани ва мавжуд талабларга жавоб бермай қолгани сабаб қилиб фаолияти тўхтатилган эди. Натижада қишлоқнинг юқорироқ қисмидан бошқа тадбиркор томонидан очилган янги бозор фаолияти йўлга қўйилган. Бунинг оқибатида ўртада тортишув юзага келган. Бу тортишувлар яъни эски бозорини қайта очиш илинжидаги тадбиркор ва янги бозор атрофидаги муаммолар бизнинг сайтимизда, шунингдек, xabar.uz сайтида ҳам бир неча бор ёритилган эди. Шу боис мулоқот жараёнида вилоят ҳокими ушбу муаммога алоҳида эътибор қаратиб, масалани шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилди. “Бойқўрғон беклиги” масъулияти чекланган жамияти раҳбарияти эгалик қилаётган янги бозор ҳудудидаги мол бозори эски бозор ҳудудига кўчирилиши айтилди. Эски бозор эгаси Ҳамдам Маҳмудов унга эгалик қиладиган бўлди.

Шунингдек сайтимизда икки ҳафта олдин “ФОТОФАКТ: Деҳқонободдаги машҳур “Жин кўприк” ҳамон янгиланмаган” номли мақола ҳам эълон қилинган эди. Вилоят ҳокими ушбу муаммога ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Учрашув давомида Ғинжак қишлоғи аҳолиси учун 2 километр асфальт йўл, Қўчқорбулоқ қишлоғидаги кўприк таъмири учун 5 миллион сўм маблағ ва “Нурли келажак” маҳалласи учун 60 дона симёғоч алмаштириладиган бўлди.

– Қишлоғимизда 2 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади, – дейди “Янгиҳаёт“ маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шерзод Боллиев. – Жорий йил баҳор серёғин келди. Шу боис кўприкларимиз, йўлларимиз абгор аҳволга келиб қолганди. Туманимиз ҳокими ташаббуси билан ҳудудимиздаги 3 та кўприк таъмирланди, қарийб 480 миллион сўм эвазига катта кўприк капитал реконструкция қилинди. “Ҳар бир оила – тадбиркор“ дастури доирасида 20 дан ортиқ хонадонларга имтиёзли чорва кредитлар ажратилди. 7 та кам таъминланган оилага кам фоизли кредит асосида 2 тадан болали қўй берилди. Хуллас бўлаётган ўзгаришлар, янгиланишлардан, вилоят, туман мутасаддиларининг эътиборидан халқимиз хурсанд.

Вилоят ҳокими ҳудуддаги бир нечта кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан ҳам хабар олди. Бойқўрғон қишлоғилик Қудрат бобо Дўсанов 66 ёшда, биринчи гуруҳ ногирони. Бундан 10 йил аввал инсульт хасталигига чалиниб, тўшакка михланиб қолган. Вилоят ҳокими ва мутасадди раҳбарлар Қудрат бободан ҳол аҳвол сўраб, унга ногиронлик аравачаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширди.

Чоштепа қишлоғилик Гулбаҳор Алимова боқувчисини йўқотган. Икки нафар фарзанди билан ёлғиз яшайди. Бахтга қарши унинг бир фарзанди Нодир Нурмаматов туғма ногирон. Мана 17 йилдирки, у доимий эътибор остида яшамоқда. Турмуш ўртоғи Рашид Йўлдошев ҳарбий хизматчи бўлган. Бахтсиз ҳодиса туфайли 30 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Навқирон ўғлининг сиймосини қалбидан ўчира олмаган Мопар момо унинг суратларини бағрига босиб, юм-юм йиғлайди. Мутасадди раҳбарларнинг уларни йўқлаб келгани ўксик дилларини тоғдек кўтарди. Нодир Нурмаматовга ҳам ногиронлик аравачаси топширилди.

Шундан сўнг Чоштепа қишлоғидаги касб-ҳунар коллежида сайёр қабул ҳам ташкил этилди. Қишлоқ аҳолиси билан юзма-юз мулоқот қилган вилоят ҳокими фуқароларнинг дардини тинглади. Масаланинг кўпчилигини жойида ҳал қилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими аралашувидан сўнг Бойқўрғондаги бозор масаласи ҳал бўлди