ЎзА Ўзбек

07.07.2018 08:10 Чоп этиш версияси

Ветеринария врачининг қасамёди

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида битирувчи магистр ва бакалаврларга диплом топширилди ва "Ветеринария врачи қасамёди" қабул қилинди.

Институт ректори, биология фанлари доктори, профессор Худойназар Юнусов, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов машаққатли ва шарафли илм йўлини босиб ўтган магистр ва бакалавриат босқичи битирувчиларини табриклади.

Қайд этиш жоизки, Самарқанд ветеринария медицинаси институти Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида ташкил этилган бўлиб, унда таълим олаётган талабалар ветеринария ва чорвачилик соҳаси учун янги замонавий билимларни эгаллаб келаётганди.

Тадбирда институтни 253 нафар бакалавр ва 12 нафар магистр битирувчилари ветеринария врачи деган касбга эга бўлиб, соҳанинг анъаналарини, мавқеини сақлашга, унинг нуфузини янада кўтаришга, ветеринар деган номга бир умр доғ туширмасликка, аҳолини инсон ва ҳайвон учун умумий бўлган касалликлардан ҳимоя қилишга, ҳайвонларни касалликлардан асрашга, касбдошларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишга тантанали равишда қасамёд қилдилар.

Қасамёддан кейин проректор лавозимига тайинланган шахслар йиғилганларга ва институт жамоасига таништирилди.

Даминов Асадулло Сувонович – илмий ишлар бўйича проректор.

Нарзиев Бахтиёр Далиевич – ўқув ишлари бўйича проректор 

Жорий йилда институтнинг бакалавриат босқичига қабул квотаси 800 киши, шу жумладан, тўлов-контракт асосида 525 киши, давлат гранти асосида 275 киши этиб белгиланган.

ЎзА
10 728