Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.06.2018 12:54 Чоп этиш версияси

“VERSAL” тўйхонаси “EZIDYOR” эгасига берилади, “MUMTOZ” раҳбарига эса...

“VERSAL” тўйхонаси “EZIDYOR” эгасига берилади, “MUMTOZ” раҳбарига эса...
“Tashkent city” қурилиши режалаштирилган ҳудудда жойлашган “Ezidyor” ва Шайхонтоҳур кўчасидаги “Mumtoz” тантаналар зали бузилиши ҳақида аввал хабар берган эдик. Аммо, Шайхонтоҳур ҳокими Баҳодир Ғоибназаров тадбиркорларга бузилган мулки эвазига қердан жой берилишини аниқлаштирмаган эди. Бугунги кунга келиб, тадбиркорлар мулклари эвазига қаердан жой олишлари маълум бўлди. 

Тошкент шаҳар ҳокимияти вакилининг uza.uz веб сайтига маълум қилишича, “Ezidyor” тўйхонаси эгасига “Versal” тўйхонаси берилади. 

Шунингдек, “Мумтоз” тўйхонаси раҳбариятига мулкларининг бузилиши туфайли Тошкент шаҳар ҳокимияти балансида бўлган “Саёҳат” ресторани берилади. 

“Мақсадимиз, мулклари бузилиш ҳудудларида бўлган тадбиркорларни рози қилиш, уларга маъқул бўлган ердан жой беришдир”, дейди Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили.

Анора Содиқова, ЎзА
8 563