ЎзА Ўзбек

22.03.2020 Чоп этиш версияси

ДИҚҚАТ АКЦИЯ! Вазир, ҳоким ва сиёсатчиларнинг саволларига жавоб топиб, шахсий эсдалик совғаларни қўлга киритинг!

ДИҚҚАТ АКЦИЯ!  Вазир, ҳоким ва сиёсатчиларнинг саволларига жавоб топиб, шахсий эсдалик совғаларни қўлга киритинг!
“Биз коронавирусни енгамиз!”, “Биз барча тавсияларга қатъий амал қиламиз!”
 
ДИҚҚАТ ИЖТИМОИЙ АКЦИЯ!

Вазирлар, ҳокимлар, сиёсатчиларнинг саволларига жавоб топиб, уларнинг шахсий эсдалик совғаларини қўлга киритинг!

Акциянинг мақсади бугунги мураккаб шароитда аҳолини бирдамликка чақириш, ваҳимага берилмаслик ва вақтни мароқли ўтказишдир. Сизни зериктирмаслик учун ҳатто вазирлар ҳам бош қотирмоқда. 

АКЦИЯДА ҚАТНАШИШ ШАРТЛАРИ:

Илк бор машҳур ўзбек сиёсатчилари, маданият ходимлари, вазирлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ижтимоий акция ўтказилади. Мутасаддилар коронавирус пандемиясига қарши курашишга ўз ҳиссасини қўшишни исташмоқда.

Шу боис таниқли шахслар халққа интеллектуал савол билан юзланиб, қизиқишлари ҳақида сўрайди. 

Сўровномага тўғри жавоб топганларнинг суратлари эълон қилинади ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Шу кунларда сиз уйда қолинг, машҳурлар саволига жавоб изланг, топинг ва танилинг!

Ҳали бундай мутасаддилар, таниқли шахслар билан интеллектуал ўйинда қатнашмаганингиз аниқ. Шундай экан имкониятдан фойдаланинг. Топқирлигингизни бутун халқ кўрсин.

#Biz_koronavirusni_yengamiz! #Biz_barcha_tavsiyalarga_amal_qilamiz! шиорлари остидаги ижтимоий акциямизга қўшилинг. 

Тез орада саволлар эълон қилинади. Савол эгаси, вазир, сенатор, депутат балки элчи бўлиши мумкин. Уларнинг шахсий эсдалик совғаларини қабул қилиб олишни истасангиз COVID-19ni yengamiz телеграм каналига қўшилинг. Саволни кутинг, тўғри жавобни йўлланг. Вақтингизни мазмунли ўтказинг. 

УЙДА ЎТИРИБ ЎЗ ИҚТИДОРИНГИЗНИ НАМОЁН ҚИЛИНГ ВА ТАНИЛИНГ!!!

8 375
ЎзА