Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.04.2017 19:13 Чоп этиш версияси

Вазифалар ижросига бағишланди

Пойтахтимиздаги «Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Мирзо Улуғбек тумани кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш раиси Ш.Қурбонова ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони билан тараққиётимизнинг келгуси беш йилга мўлжалланган устувор йўналишлари аниқ белгилаб берилганлигини таъкидлади. Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган ҳаётий ислоҳотлар, уларни амалга ошириш механизмлари мамлакатимизда ислоҳотлар самарадорлигини кескин ошириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, барча соҳани модернизация қилиш ва эркинлаштиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Ҳаракатлар стратегияси ҳамда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурининг ижросини таъминлашни янада кучайтириш бўйича партия ташкилотлари олдида турган вазифаларни белгилаб олиш, уларнинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилишда фаоллик кўрсатиш, аҳоли билан мулоқотлар ўтказиш, мавжуд муаммоларни чуқур ўрганиш ҳамда ечими бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш долзарб масаладир.

Йиғилишда бу борада Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг барча даражадаги ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари, хусусан, Мирзо Улуғбек тумани кенгаши зиммасига юклатилган вазифалар муҳокама этилди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
2 746






Все о погоде - Pogoda.uz