Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

11.09.2018 16:58 Чоп этиш версияси

Ватанпарварликка чорловчи тадбир

Ватанпарварликка чорловчи тадбир Наманган вилояти Чуст туманида энг улуғ, энг азиз байрамимизга бағишлаб “Мардона яшамоқ, Ватанни асрамоқ – чин инсон бахти!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда мардлик ва жасорат хислатларини шакллантириш мақсадига қаратилган тадбирда ички ишлар қўшинлари ва ҳарбий қисм хизматчилари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув-спорт мактаблари тингловчилари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси, ҳарбийларнинг жанговарлик маҳоратини акс эттирувчи чиқишлар барчада катта таассурот қолдирди.

12 (1).jpg

16 (1).jpg


Ҳотам Мамадалиев (сурат) ЎзА