Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.09.2017 19:54 Чоп этиш версияси

“Ватанпарвар ёшлар – юрт келажаги” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

“Ватанпарвар ёшлар – юрт келажаги” мавзусида тадбир бўлиб ўтди Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округидаги Қарши сержантлар тайёрлаш мактабида “Ватанпарвар ёшлар – юрт келажаги” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ўтказилган тадбирда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг минтақавий бўлинмаси аъзолари, ҳарбий округ масъул офицерлари, сержантлар тайёрлаш мактаби шахсий таркиби, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти кенгаши вакиллари, Қарши давлат университети талабалари, олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга тайёрлаш вазифаси юкланган 1-академик лицейнинг ҳарбийлаштирилган махсус гуруҳи ўқувчилари иштирок этди.

“Ватанпарвар ёшлар – юрт келажаги” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Мустақиллик йилларида замонавий, ихчам ва ҳаракатчан, мамлакатимиз барқарорлиги ва хавфсизлигини, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир миллий армиямиз шакллантирилгани таъкидланди.

Иштирокчилар сержантлар тайёрлаш мактаби тингловчиларининг юксак жанговар ва ахлоқий-руҳий сифатларга эга бўлган ҳолда тарбияланиши учун яратилган шароитлар билан танишди.

– Ҳарбий ватанпарварлик йўналишидаги ушбу тадбирларни ўтказишдан мақсад ёшларда Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат туйғусини янада мустаҳкамлашдир, – дейди Қарши сержантлар тайёрлаш мактабининг шахсий таркиб билан ишлаш услубиёти цикли бошлиғи, подполковник И.Маҳмудов. – Шу билан бирга, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида чақирувга қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик тизимини янада такомиллаштириш, бунда ёшларни ҳарбийлик касби билан кенг таништиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Ёшларимиз қалбида Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат туйғусини қанча эрта ва пухта шакллантирсак, эртанги тинч-осойишта ҳаётимизнинг кафолатини яратган бўламиз.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
1 664






Все о погоде - Pogoda.uz