ЎзА Ўзбек

11.01.2019 19:08 Чоп этиш версияси

Ватанни асраш – шарафли бурч!

Ватанни асраш – шарафли бурч!
Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Ички ишлар вазирлиги қоровул қўшинлари бош бошқармасида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мамлакатимизда ўтказилаётган Ватанпарварлик ойлиги доирасида тадбир ташкил этилди.


Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, депутатлар, санъат намоёндалари, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда ўқувчиларга ҳарбийларнинг ҳаёти ва фаолияти, иш жараёнидаги қизиқарли воқеалар, шуғулланиш тартиби ҳақида гапириб берилди. Шунингдек, кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

– Миллий армия жамиятимизнинг ажралмас қисмига ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда, – дейди қисм командирининг мафкуравий ва тарбиявий бўлим бошлиғи, подполковник Олимжон Анарқулов. – Ватанни ҳимоя қилиш ёши, фаолияти, соҳаси ва касбидан қатъи назар ҳар бир фуқаронинг чинакам шарафли бурчидир. Айнан шу сабабли мамлакатимизда Ватан ҳимоячилари куни байрамини нишонлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбирда мактаб ўқувчилари ҳам чинакам ватанпарварлик йўлидаги илк интилишлари акс этган чиқишларини намойиш этди.

photo5312345835134102096.jpg

photo5312345835134102071.jpg

photo5312345835134102076.jpg


Гулноза Бобоева, ЎзА
1 937