ЎзА Ўзбек

30.08.2018 16:50 Чоп этиш версияси

Ватан ягонадир, Ватан биттадир!

Ватан ягонадир, Ватан биттадир!
Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!

Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши "Ҳамкор банк" билан биргаликда шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, партия фаоллари, банк ходимлари иштирок этди.

Тадбирда “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган Мустақиллик байрами ғояси юртимиз тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш, одамларда фидойилик ҳиссини шакллантиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Бир гуруҳ ёшлар партия сафига қабул қилинди. “Ватан ягонадир, Ватан биттадир” мавзусидаги видеоролик намойиш этилди.

Д.Суннатов, ЎзА
2 818