Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

27.07.2018 17:07 Чоп этиш версияси

Ватанни мадҳ этиб...

Пойтахтимиздаги "Туркистон" саройида "Ягонасан, муқаддас Ватан!" республика кўрик-танловининг Маданият вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Унда туман босқичларида ғолиб бўлган 35 нафар хонанда қатнашиб, 10 иштирокчи биринчи, иккинчи, учинчи ўринларга муносиб топилди. Улар танловнинг республика босқичида иштирок этади.

Кўрик-танловнинг асосий мақсади – истеъдод соҳибларини кашф қилиш, иштирокчилар ижросидаги янги қўшиқларни юксак бадиий мезонлар ва холислик асосида танлаб олишдир.

Назокат Усмонова, ЎзА
3 136