Коронавирус туфайли Андижонда ҳам таълим муассасалари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Лекин ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилот, муассасалар, бозорлар савдо мажмуалари, дўконлар, жамоат транспорти бир маромда ишламоқда. Бозорларда озиқ-овқат нархлари кескин ортиб кетди, деган миш-мишлар мутлақо асоссиз.

– Бугунги кунда касалликнинг кенг тарқалмаслиги ва олдини олиш учун тиббиёт ходимлари томонидан зарур барча чоралар кўрилмоқда, тиббиёт муассасалари бир маромда ишламоқда, – дейди Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Авазбек Абдураҳмонов. – Фуқароларимизнинг таҳликага тушиши асло керак эмас. Бу офатни енгиб ўтиш энг аввало, ҳар биримизнинг ўзимизга боғлиқ. Биринчидан, шахсий гигена қоидаларига, тегишли ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва бошқа зарурий эҳтиёт чораларини кўриш, касалликнинг олдини олиш бўйича тиббиёт ходимларининг тавсияларига қатъий амал қилиш орқали ўзимиз ҳамда яқинларимизни коронавирус инфекциясидан бемалол ҳимоялашимиз мумкин.

Вилоятдаги барча бозорлар, савдо дўконлари бир маромда ишламоқда, нарх-навонинг ошишига йўл қўйилмаяпти. Ҳокимликлар, солиқ ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари, депутатлар томонидан тадбиркор ва савдогарлар билан суҳбатлар ўтказиб, нарх-навонинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, ахолини ваҳимага солувчи миш-мишлар тарқалишининг олдини олиш бўйича тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 

photo5438324381341298592.jpg

– Солиқ бошқармасида махсус штаб тузилиб, бу борадаги ишлар мувофиқлаштириб борилмоқда, – дейди Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов. – Ходимларимиз бозорлар, савдо мажмуаларига бириктирилди. Ҳар соатда бозорлар ва савдо мажмуаларидаги ҳолат, нарх-наво бўйича ахборот олиниши йўлга қўйилди, қаерда сунъий нарх оширилишига йўл қўйиш ҳолати кузатилса, зудлик билан бартараф этилади. Тадбиркор ва савдогарлардан ун, ёғ ва бошқа асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархини оширмаслик юзасидан тушунтириш хатлари олинмоқда. 

Касалликнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар одамларни ваҳимага солмаслиги керак. Вилоятда ун, ёғ ва бошқа озиқ-овқат захиралари етарлича мавжуд. Таҳликага, ваҳимага асло асос йўқ. 

photo5438202893896363187.jpg

Вилоят ҳокими ташаббуси билан бозорлар, қатор маҳаллалар гузарларида ярмаркалар ташкил этилиб, арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари сотилиши йўлга қўйилди. 

– Дунё бўйича короновирус деган балонинг тарқалиши халқимиз учун ҳам бир синов, – дейди Андижон шаҳридаги “Ат Термизий” жоме масжиди имоми Абдуҳалим Ҳамрақулов. – Бу офатни енгиб ўтиш учун энг аввало, ахил бўлишимиз, халқимизга хос бўлган оғир-вазминлик билан иш тутишимиз, ортиқча вахимага берилмаслигимиз муҳимдир. Ҳамма нарса Аллоҳдан, лекин эҳтиёт бўлганни Яратган ҳам асрашини унутмайлик. Яхши ниятлар ила ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилишимиз, муаммони бартараф этиш учун меҳр-оқибат, инсоф диёнат асосида иш тутишимиз, халқимизнинг синовларда бирлашишдек азалий қадриятларни кўрсатишимиз керак. 

Андижонда вирус келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича зарур барча чоралар кўрилмоқда. Унутмайликки, ваҳима қилиш билан касаллик чекиниб қолмайди. Шу боис, бу борада қатъий режа асосида ишларни тизимли олиб бориш, айниқса, тарғибот-тушунтириш ишларини янада кучайтириш лозим.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ваҳимага ҳожат йўқ