ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

“ВАҚФ” фондининг хайрия тадбири

“ВАҚФ” фондининг хайрия тадбири

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали томонидан муборак Рамазон ойи муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 майдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Оролбўйида ҳам карантин талабларига мувофиқ қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали томонидан Нукус шаҳридаги 120 та, туманларнинг ҳар биридан 55 тадан, жами 1000 та кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилага кундалик эҳтиёжлар учун зарур бўлган 10 номдаги озиқ-овқат маҳсулоти тарқатилмоқда.

photo_2020-05-23_12-01-57.jpg

– Ҳар бир байрам арафасида эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос тарихий ва маънавий қадрият ҳисобланади, – дейди “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Исломбек Тажетдинов. – Айниқса бугунги синовли кунларда, саховат ва мурувват Рамазон ойида ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга кўтаринки кайфият улашиш савобли ишдир.

Озиқ-овқат маҳсулотлари жойларга етказилиб, эҳтиёжманд оилаларга тарқатилмоқда.

2 961
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА