ЎзА Ўзбек

11.08.2019 07:39 Чоп этиш версияси

“Вақф” фонди ҳаж зиёратчиларига аравачалар жўнатди

“Вақф” фонди ҳаж зиёратчиларига аравачалар жўнатди

Муборак ҳаж зиёратларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган кекса ҳожилар учун қулайлик яратиш мақсадида савобли ишга қўл урилди, дея хабар беради “Вақф” фонди матбуот хизмати.

Маккада Ҳаж зиёратида бўлган юртдошларимизга “Вақф” фонди ёрдам сифатида ҳаракатланиш аравачаларини жўнатди.

Маълумки, Ҳаж зиёрати амалини бажаришда бир кун ичида 8-10 километрлаб пиёда юришга тўғри келади. Бу эса баъзи ёши улуғ зиёратчиларимизга қийинчилик туғдириши мумкин. Уларга ҳаракатланишда кўмак бўлиши учун аравачалар Макка шаҳрига етказилди. Ушбу аравалар фонд раҳбари Искандар Халилов томонидан “Ҳаж-2019“ тиббиёт гуруҳи ихтиёрига топширилган.

ЎзА
12 562