Сурхондарё вилоятида Ҳаким Термизий зиёратгоҳи яқинида зиёратчилар учун янги меҳмонхона очилди.

Сурхондарё вилоятида Ҳаким Термизий зиёратгоҳи яқинида зиёратчилар учун янги меҳмонхона очилди. Меҳмонхона “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан қуриб битказилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов вақф меҳмонхонасини очиб берди.

Тадбирда шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов ва вилоят бош имом-хатиби Алиакбар Сайфуддинов иштирок этди.

photo5269766835031616361.jpg

Янги меҳмонхонада зиёратчилар учун барча қулайликлар ва шарт-шароитлар яратилган бўлиб, замонавий услубда жиҳозланган. Мазкур меҳмонхона 70 ўринга эга бўлиб, юқори хизмат кўрсатувчи қулайликларга эга люкс ҳамда ярим люкс хоналарни ўз ичига олади. Меҳмонхона ҳудудида 1 та чойхона ва 1 та ресторан мавжуд. Бу эса ҳам дам олувчилар, ҳам йўловчилар учун хоҳлаган вақтда келиб тановул қилиш имкониятини яратади. 

Меҳмонхонанинг аҳамиятли жиҳати шундаки у Тошкент-Термиз халқаро магистрал трассанинг ёнида жойлашган. Бу эса Исо Термизий, Султон Саодат, Кампиртепа, Фаёзтепа ҳамда Ҳаким Термизий зиёратгоҳ ва тарихий ёдгорликларига тез фурсатда етиб олиш имконини беради.

Меҳмонхонада мусулмон сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир хонага Қуръони карим, жойнамоз қўйилиши ва Қибла кўрсатгичи ўрнатилиши режалаштирилган.

photo5269766835031616362.jpg

Бундан ташқари, истиқболда меҳмонхонани ҳалол стандартига мос ҳолатга келтириш кўзда тутилган.

Шунингдек, меҳмонхона очилиш маросимида вилоятдаги 30 нафар жисмоний имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.

“Вақф” хайрия фонди маъмурияти маълумотларига кўра, меҳмонхона фаолиятидан келиб тушган маблағлар вақф мулкларини тасарруф этиш ҳамда хайрия мақсадлари учун ишлатилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ВАҚФ” фонди Ҳаким Термизий зиёратгоҳи яқинида меҳмонхона очди