Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.04.2018 11:49 Чоп этиш версияси

Узун тумани жамоаси – ғолиб

Узун тумани жамоаси – ғолиб Термизда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши ҳамда “Камалак” болалар ташкилоти томонидан “Энг намунали сардорлар кенгаши” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган мактаб сардорлар кенгаши аъзолари “Бу бизнинг фаолият”, “Бизнинг имкониятларимиз”, “Интеллектуал ринг” шартлари бўйича баҳслашди.

Биринчи ўринни эгаллаган Узун тумани сардорлар кенгаши аъзолари танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Бойсун тумани жамоаси иккинчи ва термизлик ёшлар учинчи ўринга сазовор бўлди.

3.jpg

4.jpg

5 (1).jpg


Жонибек Қўзимуродов (сурат) ЎзА
11 180