Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

26.04.2018 16:20 Чоп этиш версияси

Ғузорда секундига 300 метр куб сув чиқариш қувватига эга янги насос ишга туширилди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги Пачкамар каналига Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи ташаббуси билан секундига 300 метр куб сув чиқариш қувватига эга янги насос ўрнатилди.

Ғузор тумани иқтисодиётида пахтачилик ва ғаллачилик муҳим ўрин тутади. Кейинги йилларда тумандаги айрим фермер хўжаликлари Пачкамар каналига ўрнатилган сув насоси техник носозлиги учун сув танқислигидан азият кўраётган эди. Каналнинг ўнг қирғоғига хорижда ишлаб чиқарилган замонавий сув насоси ўрнатилиши билан бу муаммо бартараф этилди, 300 гектарга яқин майдондаги сув таъминоти яхшиланадиган бўлди.

Таъкидлаш жоиз, кейинги йилларда Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи корхона имкониятларидан келиб чиқиб, ҳудуд фермерларига яқиндан кўмак бермоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА
3 158