Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

26.07.2018 12:51 Чоп этиш версияси

Ҳужжатсиз товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Ҳужжатсиз товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Иккита автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 10 дона “GREE” маркали кондиционернинг 8,55 миллион сўмлик ташқи агрегатлари борлиги аниқланган.

Давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайтида келтирилишича, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган вилоятининг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудидан Наманган шаҳри томон ҳаракатланаётган фуқаролар Н.Н. ва Б.Т. бошқарувида бўлган 2 та “Дамас” русумли автомашиналар тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Ҳар икки автомашина салонларида хорижда ишлаб чиқарилган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 10 дона “GREE” маркали кондиционерларнинг 8,55 миллион сўмлик ташқи агрегатлари борлиги аниқланган.

Олиб борилган қўшимча тезкор тадбир давомида мазкур ҳолат бўйича фуқаро Н.Н.нинг кўрсатмасига кўра, фуқаро Т.З.га тегишли бўлган, Наманган шаҳрида жойлашган яшаш хонадони атрофи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу хонадон орқа томонидаги боғдан хорижда ишлаб чиқарилган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 31 дона кондиционер ҳамда 2 дона музлатгич маҳсулотлари Ўзбекистон Республикасига қўшни давлатдан ноқонуний равишда айланма йўллар орқали олиб ўтилгани аниқланди.

Тадбир давомида ноқонуний йўллар билан республикамизга олиб кирилган 58,5 миллион сўмлик кондиционер ва музлатгич маҳсулотлари ашёвий далиллар сифатида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ЎзА
3 753