Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 11:46 Чоп этиш версияси

Ҳужжатли фильмлар премьераси

Пойтахтимизнинг Алишер Навоий номидаги киносаройида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига асосан "Ҳужжатли фильмлар" ДУКда ишлаб чиқарилган "Комилжон Отаниёзов", "Киномусаввир" ва "Сайид Ризо Ализода" ҳужжатли фильмларининг премьераси бўлиб ўтди.

Унда киношунослар, режиссёрлар, журналистлар ва томошабинлар иштирок этди.

Дастлаб "Комилжон Отаниёзов" ҳужжатли фильми намойиш этилди. Сценарий муаллифи С.Бегматов, режиссёр А.Мингнаровнинг ушбу фильми Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган.

"Киномусаввир" ҳужжатли фильми ўзбек киноси тарихида самарали ижод қилган кинорассомлар – В.Еремян, Э.Калонтаров, Н.Раҳимбоев, Б.Назаров, Р.Туманков, С.Зиёмуҳаммедов, В.Синченко ижоди ҳақида ҳикоя қилади. 13 дақиқа давом этган ҳужжатли фильм сценарий муаллифи З.Йўлдошева, режиссёр Ж.Пўлатовадир.

"Сайид Ризо Ализода" фильми 26 дақиқалик бўлиб, мазкур ҳужжатли фильм самарқандлик мутафаккир, қомусий билимлар соҳиби, 14 тилда равон гапира олган Сайид Ризо Ализода таваллудининг 130 йиллигига бағишланади. Фильмнинг сценарий муаллифи С.Умиров, режиссёр М.Одилов.

Фильмлар мутахассислар, томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Инобат Аҳатова, ЎзА
4 241