ЎзА Ўзбек

25.12.2019 Чоп этиш версияси

“UzAuto Motors” тўрт турдаги янги автомобилларни намойиш этди

“UzAuto Motors” тўрт турдаги янги автомобилларни намойиш этди

“UzAuto Motors Powertrain” заводи ҳудудида “UzAuto Motors” компаниясининг янги Traiblazer, Equinox, Traverce, Tahoe автомобиллари тақдимот ўтказилди. 

Тақдимотда журналистлар, компания вакиллари ва янги автомобиль моделларига бефарқ бўлмаган инсонлар иштирок этди. 

DSC_2683.JPG

DSC_2933.JPG

Тақдимот давомида намойиш этилган тўрттала янги автомобиль моделлари имкониятлари билан бирма-бир таништириб ўтилди. 

Chevrolet Trailblazer 

Двигателининг ҳажми 3,6 литр, 275 от кучи ҳамда тўлиқ узатма автомобиль эгасига ўзи ва оиласини тўлиқ ҳимояланганлик ҳиссини беради. Двигатель 6 поғонали автомат узатма билан жиҳозланган, бу эса автомобилнинг бутун динамикасини ҳис қилиш имконини беради — соатига 100 км тезлик олиши 9,1 сонияни ташкил этади. Аралаш цикл учун ёқилғи сарфи 100 км учун 9,7 литрни ташкил қилади. 

DSC_2816.JPG

DSC_2729.JPG

Бошқарувга шимча тарзда аудио тизим ва круиз назорати билан бирга ушбу йўлтанламас қияликлардан пастга тушадиган ёрдамчи тизим, ёмғир сезгич, борт компьютери, салонга калитсиз кириш ҳамда Chevrolet MyLink таклиф қилади. 

DSC_2983.JPG

DSC_2724.JPG

Trailblazer энг сўнгги хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган. Олтита хавфсизлик ёстиғи билан бир қаторда, у кундузги чироқлар, электроник барқарорликни бошқариш, шиналар босими сигналлари ҳамда бошқа кўп қулайликларга эга. 

Ўзбекистонда автомобиль саккиз рангда тақдим этилади. 

Chevrolet Traverse 

Chevrolet Traverse. 8 нафаргача йўловчига мўлжалланган ўриндиқлар ва бизнес синфидаги энг кенг юкхона, ҳайдаш режими ва тўлиқ узатманинг энг илғор тизимини танлаш функцияси, башанг ташқи кўриниш ва ишлов берилган салон – ушбу автомобил ҳар қандай вазифага мослаша олади. Бунга энг сўнгги хавфсизлик технологиясини, шунингдек, сизнинг қулайлигингиз учун қўшимча функцияларни қўшинг ва нима учун Траверсе сизнинг танловингизга лойиқ эканлигини тушунасиз.

DSC_2829.JPG 


DSC_2887.JPG

318 318 от кучига эга Chevrolet Traverse двигатели муросасиз ишлаш имконини беради. Автомобиль 7,8 сонияда 100 км / соат тезликка чиқади. 

Интеллектуал тўлиқ бошқарув тизими сирпанчиқ ёки қорли йўлларда автомобилни бошқарувини кучайтиради ва олд узатмани танлаш қўшимча ёқилғи тежашни таъминлайди. Бунга қўшимча равишда, сиз олдинги ёки тўлиқ узатмага ҳаракат вақтида ҳам ўтишингиз мумкин. 

DSC_2937.JPG

DSC_2816.JPG

Chevrolet Traverse ўзгарувчан электр бошқаруви тизими ва беш ричагли мустақил орқа осма билан жиҳозланган. Бунинг ёрдамида Траверсе сизга йўлни яхшироқ ҳис қилиш имконини берадиган ишончли бошқарувни таъминлайди. 

Ўзбекистонда автомобиль беш хил рангда тақдим этилади. 

Chevrolet Tahoe 

Chevrolet Tahoe — бу пухта ўйланган дизайн, қулай ва шинам салон, инновацион технологиялар, мультимедиа ҳамда хавфсизликнинг энг юқори даражаси. 

Юқори сифатли материаллар билан безатилган салон, 8 дюймли сенсорли экран билан жиҳозланган замонавий Chevrolet MyLink мультимедиа тизими, янгиланган 6,2 литрли В8 ЭcоТеc двигатели, 426 от кучига эга қувват — чексиз имкониятлар ва техник мукаммаллик мужассамлигидир. Чевролет Таҳоэ муросага одатланмаганлар учун жуда мос келади. 

DSC_2775.JPG

DSC_2808 (1).JPG

Автомобиль 8 нафар йўловчини сиғдира олади. Иккинчи ва учинчи қаторларнинг ўриндиқлари йиғилганда, багаж хонасининг ҳажми 2680 литргача етади. 

Йўлнинг барқарорлиги ғилдирак базасининг узунлиги 2946 мм, йўлнинг ёпиқлиги — 200 мм бўшлиқ билан таъминланади. 

Двигатель 6 поғонали автомат узатма билан жиҳозланган, бу эса автомобилнинг бутун динамикасини ҳис қилиш имконини беради – у 6,8 сонияда 100 км тезликка етади. 100 км учун 9,7 литр ёқилғи сарф қилади. 

Автомобиль учта рангда тақдим этилади. 

Chevrolet Equinox

Chevrolet Equinox автомобилида яхши ўйланган эргономикага эга ихчам, маневрли кроссовер, асосан шаҳарда фойдаланиш учун мўлжалланган. Chevrolet Equinox эгалари автомобиль хавфсизлигининг замонавий имкониятларини, 9 босқичли автомат узатма шаҳардан ташқарида фойдаланишга ҳам имкон беради. 

Ёқилғи идиши ҳажми 59 л, 2.0 Турбо двигателга эга ва истеъмоли аралаш циклида 8,2 л/100 км ташкил қилади. Автомобилнинг тезлашиш вақти соатига 7,8 с дан 100 км/с гача. 

DSC_2834.JPG

DSC_2838.JPG

Автомобилнинг ташқи қисмида, салонга калитсиз кириш, панорамали люк, эшик ва юкхона бўлимининг электрузатмаси, светодиодли орқа ва олд фаралар. Иситиладиган ва электрбукиладигн ойналар.

Классик ҳолатда юкхона ҳажми 670 литрни ташкил этади ва орқа ўриндиқлар йиғилганида ҳайдовчи 1627 литрга тенг юкхона сиғимига эга бўлади.

Ўзбекистонда автомобиль беш хил рангда тақдим этилади. 

DSC_2858.JPG

DSC_2853.JPG

Chevrolet Trailblazer, Chevrolet Traverse ҳамда Chevrolet Tahoe автомобилларини сотиш 2019 йилнинг 26 декабридан бошланади, Chevrolet Equinox – 2020 йилнинг март-апрель ойларидан. 

11 386
Инобат АҲАТОВА, Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА