Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.06.2018 21:45 Чоп этиш версияси

Уюшмаган ёшлар доимий эътиборда

Жорий йилнинг 4-5 июнь кунлари пойтахтимизда “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида “Уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш: муаммо ва истиқболлар” мавзуида II халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Тадбир олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти, Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилмоқда.

Конференцияда уюшмаган ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни таҳлилий ҳал этиш, бандликни таъминлашнинг мақбул асосларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Шунингдек, ёш раҳбар кадрларни тайёрлаш, касбга йўналтириш каби масалалар муҳокама этилади.

Даврон Суннатов, ЎзА
7 654