ЎзА Ўзбек

20.08.2018 15:25 Чоп этиш версияси

Уйнинг 2-қаватида бошланган ёнғин 4-қаватини ҳам қамради

Уйнинг 2-қаватида бошланган ёнғин 4-қаватини ҳам қамради
Жорий йилнинг 19 август куни тахминан соат 17:00 да Бектемир тумани “Олтинтопган” маҳалласи "Тошкендий" кўчасидаги 57-уй, 27-хонадонда электр қуввати юқори кучланиши оқибатида қисқа туташув ёнғин содир бўлишига сабаб бўлган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилишича, айнан ёнғин содир бўлган пайтда ушбу хонадонда уй эгалари бўлмаган. Мазкур масалага янада ойдинлик киритиш мақсадида Бектемир туман ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан дастлабки ёнғин сабабларини аниқлаштириш давом этмоқда.

01.jpg

Воқеа тафсилотларига кўра, 57-уй, 27-хонадонда (2-қават) содир бўлган ёнғин аста-секин 3-қаватнинг 29-хонадонига, кейин эса 4-қаватнинг 31-хонадонига ўтган. Ундан кейин эса ёнғин мазкур уйнинг том қисмига ўтиб, том қисми тўлиқ ёнғин остида қолган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳолатга тезкорлик билан муносабат билдирди. Туман мутасаддилари билан биргаликда ёнғин содир бўлган хонадон эгалари ётоқхоналарга жойлаштирилиб, уларга зарур шароитлар яратилди. 

2.jpg

Шу ернинг ўзида шаҳар ҳокимлиги ва мутасадди идоралар вакиллари томонидан ҳар бир хонадонга ташриф буюриб, етказилган моддий зарар рўйхатини шакллантирилди. Ёнғин содир бўлган жойда фуқароларга ҳеч қандай тан жароҳат етмаганлиги аниқланган.

4.jpg

Бугун 20 август куни, муҳандислик, сектор ва ҳудуд раҳбарлари, шунингдек, банк ходимлари, маҳалла, ХУЖМШ ва бошқарув компания раҳбарларидан иборат махсус штаб тузилди. Улар олдига тезкор равишда етказилган моддий зарарни қоплаш, ёнғин содир бўлган объектни таъмирлаш вазифалари юклатилди.

ЎзА
4 505