ЎзА Ўзбек

13.04.2020 Чоп этиш версияси

“Уйда қолинг ва вазирдан совға олинг!” акцияси давом этади. Навбатдаги вазир ким бўлиши мумкин?

“Уйда қолинг ва вазирдан совға олинг!” акцияси давом этади. Навбатдаги вазир ким бўлиши мумкин?

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ташаббуси билан "Уйда қол"ганлар учун ташкил этилган ижтимоий акциялар доирасида айни пайтгача 10 мингдан зиёд иштирокчи қатнашиб, бевосита кузатиб бормоқда.

Акцияда вазирлар, депутатлар, жамиятнинг фаол қатлами вакиллари иштирок этиб, улар уйда қолиб мавжуд вазиятни тўғри тушунган фуқароларнинг ўтаётган кунларини мазмунли бўлишига ҳисса қўшиб келмоқда. Билимларини чарҳламоқда, китобга, илмга қизиқишини оширмоқда. Шунингдек, фаоллар ушбу ижтимоий акция орқали аҳолини қонун қоидаларга, белгиланган тартибларга амал қилишга чорламоқда.

Орамизда кўчага чиқмай вақтини уйда ўтказадиган ёшлар камдан-кам топилади. Аммо, бугун вазият ҳаммамиздан уйда қолишни талаб қилмоқда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам вақтни мазмунли ўтказиш ва қийинчиликдан чиқиб кетишнинг осон усилини топиш мумкин.

Бугунги оғир кунларимизда юртдошларимиз вақтларини мазмунли ўтказишларида вазир, сиёсатчи ва ташкилотлар раҳбарлари ҳиссалари беқиёс. Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири, генетик-олим, ЎзР ФА академиги Иброҳим Абдураҳмонов “Уйда қолинг ва вазирдан совға олинг!” ижтимоий акциясида ўз саволлари билан иштирок этмоқда. Вазир Иброҳим Абдураҳмонов ўз йўналиши бўйича, бироқ кўпчилик тафаккур қилиб топиши мумкин бўлган саволлар билан аҳолига юзланди. Вазир саволларига тўлиқ ва тезкор жавоб топган иштирокчиларга ўз эсдалик совғасини тақдим этади.

Акция Ўзбекистонда карантин тартиблари эълон қилингандан бери давом этмоқда. Ҳозиргача ижтимоий акциямизда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров, блогер Нурбек Алимовлар иштирок этишди.

Биз бошқа вазирликлар раҳбарларини ҳам акцияда қатнашишга чорлаб қоламиз. Савол беринг ва совға улашинг ҳамда уйда қолганларни қўллаб қувватланг!


P/S:
 Уйда қолиб, мароқли дам олишингиз, кунингизни янада мазмундор ўтказишингиз учун турли ижтимоий акциялар ташкил этилмоқда. COVID-19NI YENGAMIZ телеграм канали орқали вазият тақазосидан келиб чиқиб уюштирилаётган турли акцияларда иштирок этишингиз, ҳар хил интеллектуал ўйинларда қатнашишингиз, машҳур шахслар: вазирлар, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилоти раҳбарларининг саволларига жавоб йўллаб, танловлар ғолиби бўлиш имкониятингиз бор.

Челенжлар ташкиллаштирилади, одамларни бирдамликка чақирадиган видеолар қўйилади, сиздан келган энг сара видеолар, суратлар, ижод намуналари шу канал орқали оммага етказилади.
Кузатинг ва бевосита иштирок этинг! ИЖТИМОИЙ АКЦИЯЛАР МАНЗИЛИ —
 COVID-19NI YENGAMIZ телеграм канали.



4 912
ЎзА