ЎзА Ўзбек

24.02.2020 Чоп этиш версияси

Усмон Юсупов уй-музейи реконструкция қилинмоқда

Усмон Юсупов уй-музейи реконструкция қилинмоқда

Жорий йилнинг 1 март куни 120 йиллиги кенг нишонланадиган Усмон Юсуповнинг тарихий уй-музейи реконструкция қилинмоқда. Уй-музей Янгийўл шаҳрининг марказида жойлашган бўлиб, унинг умумий майдони – 9380 кв.м. Уй-музей иккита бино, яъни мемориал уй ва экспозиция кўргазма залидан иборат.


Бу уйга Ўзбекистон тарихида ўзининг изини қолдирган Усмон Юсупов оиласи билан 1945 йилда кўчиб келади. Ҳаётининг кўп қисми шу уйда кечади. Усмон Юсупов 1966 йил 7 майда, унинг турмуш ўртоғи Юлия Леонидовна Степаненко 1972 йил 28 апрелда вафот этади.

Шундан сўнг 1974 йил 24 июнда Ўзбекистон фанлар академиясининг Ўзбекистон халқлари тарихи музейининг филиалида Усмон Юсупов уй-музейи ташкил этилади. 1975 йил 1 мартда эса музейнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Янгийўлдаги у яшаган уйнинг эҳтиётлаб сақланиши ҳам халқнинг Усмон Юсупов хотирасига бўлган ҳурматидан далолат беради.

5 176
ЎзА