ЎзА Ўзбек

09.10.2019 Чоп этиш версияси

Ҳушёрлик ҳеч қачон зиён қилмайди

Ҳушёрлик ҳеч қачон зиён қилмайди

Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳудудида 2019 йилнинг 9 ойи давомида 54 маротаба турли даражадаги ёнғинлар қайд этилган бўлса, шу ёнғинлар оқибатида 1 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Юқорида таъкидлаб ўтилган ёнғинларнинг 32 таси аҳоли турар жойларида рўй берганлигини ҳисобга олган ҳолда соҳа вакиллари томонидан аҳоли кўп йиғиладиган масканларда профилактик тадбирлар ташкиллаштирилмоқда. Навбатдаги тадбир, Нишон тумани ҳокимлиги биноси яқинидаги очиқ майдонда ўтказилди.

Унда бевосита иштирок этган туман электр тармоқлар корхонаси ва газ участкаси ходимлари куз-қиш мавсумида ёқилғи маҳсулотларидан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш ҳақида ўз тушунчаларини берди.

Тадбирга йиғилган ўқувчи ёшларга газ мосламаларидан хавфсиз фойдаланиш тартиблари тушунтирилган бўлса, электр тармоқлар корхонаси ходимлари томонидан электр билан боғлиқ носозликларни ва бошқа аварияларни бартараф этишда зарур бўладиган асбоб-анжомлар ҳақида айтиб ўтилди.

Шу билан бирга тадбир давомида ёнғин-қутқарув хизмати томонидан содир бўлган ёнғин ва бошқа фавқулодда ҳолатларда тўғри ҳаракатланиш ҳамда тезкор хизматларга хабар бериш тартиблари ҳақида ҳам керакли тавсиялар берилди. Тадбир якунида ўқувчи ва ёшларга ёнғинга бўлган онгли муносабатни шакллантириш мақсадида, шартли ёнғин ҳосил қилиниб, уни бартараф этиш жараёнлари амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.

IMG_8286.JPG

2 433
Ў.БАРОТОВ, ЎзА