ЎзА Ўзбек

19.11.2019 Чоп этиш версияси

Ғурур ва шижоат бағишловчи куч

Ғурур ва шижоат бағишловчи куч

Юртимизда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 28 йиллиги катта тантана қилинди. 

Бу тадбирларда давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, нуронийлар, ватан ҳимоячилари, спортчилар фаол қатнашди. Кўчаларда, жамоатчилик масканларида байроқ тутган одамларнинг ҳаракати қалбларга яна бир бор ғурур бағишлади.

Дарҳақиқат, байроқ қадим-қадимдан озодлик, ғурур-ифтихор, ор-номус тимсоли бўлиб келган. Халқимиз ҳамиша Ватан байроғини сарбаланд этиш йўлида курашган. Байроғимиздаги ҳар бир ранг, ҳар бир белги чуқур маъно-мазмунга эга. 

photo5373059759118331148.jpg

Ушбу байрам Навоий вилояти Қизилтепа туманида ҳам кенг нишонланди. Эрта тонгдан туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат бўлими, Ёшлар иттифоқи кенгаши туман бўлими, туман Мудофаа бўлими, 7532”Е” ҳарбий қисм ва туман мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотлари билан ҳамкорликда “Юртимиз байроғини бошимиз узра баланд кўтарайлик!” шиори остидаги автокарвон ташкил этилди.

Автокарвон Ватанимиз байроғини марказий кўчалар бўйлаб туман ёшлари ва мактаб ўқувчилари иштирокида баланд ҳилпиратган ҳолда ўз юришини бошлади.

Раъно Тошева,
“Ватанпарвар” ташкилоти
Ҳарбий Ватанпарварлик ва
ёшлар бўйича раҳбар ўринбосари

1 006
ЎзА