Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.07.2018 17:29 Чоп этиш версияси

Қуръони Каримнинг навбатдаги нусхалари сотилди, кейинги нашр қачон чоп этилади?

Қуръони Каримнинг навбатдаги нусхалари сотилди, кейинги нашр қачон чоп этилади?
Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 5 июль куни “HILOL NASHR” нашриёт-матбааси Мусҳафи шарифни яна сотувга чиқарди. Жами 10 минг нусхада чоп этилган Қуръони Карим бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқатилди. 

Нашриётнинг молиявий масалалар бўйича директори Абдулвоҳид Саттиевнинг хабар беришича, “HILOL NASHR” нашриёт-матбааси дўконининг сайти орқали эрталаб сотувга қўйилган 300 дона Мусҳаф 20 дақиқада сотиб бўлинган. Бош дўконнинг ўзида эрталабдан то тушгача эса 3700 Қуръони Карим ўз эгаларига етказиб берилган. 

Қуръони Каримни сотиб олиш учун Фарғона, Бухоро, Самарқанд каби вилоятлардан ҳам мижозлар ташриф буюрган. 

Хабар берилишича, кейинги нашр яна уч ойдан сўнг халққа тақдим этилади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида ҳам жамоатчилик учун сотувга чиқарилган китобнинг 10 минг нусхаси бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқатилган эди. 

ЎзА
2 903