ЎзА Ўзбек

26.04.2018 12:01 Чоп этиш версияси

Қуролли Кучлар академиясида “Уч авлод учрашуви” деб номланган тадбир бўлиб ўтди

“Инсон қадри улуғ, хотираси муқаддас” шиори остида ташкил этилган тадбирга Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, соҳада узоқ йиллар фаолият юритган ҳарбийлар, ушбу соҳанинг ёш вакиллари, “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари таклиф этилди.

Учрашувда тинчлик, хотиржамлик, фаровон турмушнинг қадрига етиш борасида сўз борди.

Тадбирда уруш ва меҳнат фронти фахрийларига совға-саломлар улашилди, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Барно Мелиқулова, ЎзА
3 731