Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.03.2018 14:04 Чоп этиш версияси

Қуролли Кучлар академиясида маъруза тингланди

Қуролли Кучлар академиясида маъруза тингланди Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида Германиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳарбий атташеси, подполковник Йорг Фишер маъруза қилди.

Мамлакатимиз Қуролли Кучларининг дунёдаги етакчи давлатлар армиялари билан ҳарбий ҳамкорлик дастури доирасида ташкил этилган тадбирда Германия қуролли кучлари тузилмаларининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз борди. 

2 (1).jpg

Й.Фишер Германияда аҳоли кексайиши туфайли ҳарбий хизмат масаласида муаммолар юзага келаётган бир пайтда ёшлар кўпчиликни ташкил этадиган Ўзбекистонда аксарият йигитлар армия хизматига интилаётганини ижобий баҳолади.

Қуролли Кучлар академияси малака ошириш факультетининг қўмондонлик бўғини офицерларини тайёрлаш бўйича олий курс тингловчилари маърузани катта қизиқиш билан тинглади. 

8 (1).jpg

– Германия ҳарбий атташесининг маърузаси дунёдаги етакчи давлатлар армияларига оид билимларимизни бойитишга ёрдам берди, – деди академия тингловчиси майор Ғолибжон Каримов. – Миллий армияни ривожлантиришда илғор халқаро тажриба муҳим ўрин тутади.

Аблай Камолов, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА
8 746