ЎзА Ўзбек

14.05.2019 08:33 Чоп этиш версияси

Қуролли кучлар академияси магистрантлари Олий судда учрашув ўтказди

Қуролли кучлар академияси магистрантлари Олий судда учрашув ўтказди

Тадбир Олий суд буюртмаси билан тасвирга олинган ва оилавий ажримларнинг олдини олишга бағишланган “Фарзанд – омонат” қисқа мертажли бадиий фильм тақдимоти билан бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг мажлислар залида Қуролли кучлар академияси магистрантлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Олий суд судьялари, ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Олий суд матбуот хизматининг бу ҳақда маълум қилишича, учрашув Олий суд буюртмаси билан тасвирга олинган ва оилавий ажримларнинг олдини олишга бағишланган “Фарзанд – омонат” қисқа мертажли бадиий фильм тақдимоти билан бошланди.

Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров тадбирни очар экан, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш борасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари ҳақидаатрофлича маълумот бериб ўтди.

a0e4377b-daff-4399-bc8b-39c5c67ffbac.jpg

Шундан сўнг Академия магистрантлари Олий суд судьяларигаўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Қизғин савол-жавоб тарзида кечган учрашув сўнггида Олий суд раисининг ўринбосари Х.ЁдгоровОлий суд судьялари муаллифлигида нашр этилган оила, мерос, васийлик ва суд амалиётига оид китоблар тўпламини Қуролли кучлар академияси кутубхонаси учун туфҳа этди. 

Тадбир якунида Академияси мастрантлариОлий суд тарихи музейи билан яқиндан танишдилар.

ЎзА
1 127