ЎзА Ўзбек

23.07.2018 20:38 Чоп этиш версияси

Ҳурматли хамюртлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Ҳурматли хамюртлар ва шаҳримиз меҳмонлари!
Жорий йилнинг 25 июль куни Тошкент шаҳар Сергели тумани Янги Сергели кўчасида жойлашган «Макро» супермаркети олдидаги майдонда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан ёнғин ўчириш техникаларини намойиш этган ҳолда аҳоли билан учрашув ўтказилади.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ашула ва рақс ансамбли ҳамда республикамизнинг таниқли санаткорларининг концерт дастури, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг ёнғинларда амалга ошириладиган жанговар хатти-ҳаракатлари ва ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича спортчи ходимларининг, шунингдек ёш ёнғин ўчирувчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилади.
Тадбир соат 18-30да бошланади. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларини ушбу тадбирга таклиф этади.

5 498