Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.11.2017 15:49 Чоп этиш версияси

Ҳурлик тимсоли

Пойтахтимизда Республика Маънавият ва маърифат маркази ва «International House – Tashkent» академик лицейи ҳамкорлигида 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан «Байроқ – мустақиллик тимсоли» мавзуида тадбир ўтказилди.

Унда сўзга чиққанлар давлатимиз байроғи Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг ғурур ва ифтихорини, орзу-умидларининг рўёбини акс эттирувчи муқаддас тимсоллардан эканини алоҳида таъкидлади. Давлатимиз байроғи ёш авлод қалбида ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат туйғусини янада кучайтиришда муҳим воситадир.

– Истиқлолга эришганимиздан сўнг халқимизнинг азалий орзу-истаклари, эзгу интилишлари давлатимиз рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топди, – дейди академик лицей катта ўқитувчиси Матлуба Усмонова. – Ҳозирги глобаллашув даврида ёшларимизни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида вояга етказиш ва тарбиялаш бизнинг долзарб вазифаларимизга киради. Бугунги тадбир ўқувчиларимизнинг онгу шуурида миллий байроғимизни эъзозлаш, у билан фахрланиш ҳиссини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тадбирда Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар ижро этилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
2 738






Все о погоде - Pogoda.uz