ЎзА Ўзбек

12.07.2019 12:29 Чоп этиш версияси

Ургутда яна кинотеатр ташкил этилди

Ургутда яна кинотеатр ташкил этилди

Авваллари бошқа жойлардаги бўлгани сингари Ургут тумани марказида ҳам катта кинотеатр бор эди. Аммо кейинчалик бошқа жойларда бўлгани сингари бу кинотеатр фаолияти ҳам тўхтаб қолди.

Бугун юртимизда кино саноати ва санъатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши, кинотеатрлар фаолиятини йўлга қўйиш учун давлат томонидан бир қатор имтиёзлар яратилиши туфайли бошқа жойларда бўлгани сингари Ургутда ҳам кинотеатр қайта ташкил этилди.

Туманнинг Камардон маҳалласида яшовчи тадбиркор М.Шаропова банкдан 1 миллиард 500 миллион сўм имтиёзли кредит олиб “Ургут кино видео” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини йўлга қўйди. 
Эски кинотеатр биноси бугунги кун талабларига мос ҳолда таъмирланиб, жиҳозланди ва 200 ўринли томоша зали ташкил қилинди.

Шунингдек, кинотеатр ёнида тикувчилик цехи, чет тиллар ўрганиш ўқув маркази ва нуронийлар чойхонаси фаолияти йўлга қўйилди.

Мазкур мажмуа ишга тушиши билан маҳалланинг йигирмага яқин ёшлари доимий иш ўрнига эга бўлди.

photo5278479438184557158.jpg

photo5278596214050368360.jpg

photo5278772264759831677.jpg

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА
2 174