Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.01.2017 12:18 Чоп этиш версияси

Ургут туманида чегарачилар оилаларига янги уйлар калитлари топширилди

Самарқанд вилояти Ургут туманида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари оилалари учун янги уй-жойлар фойдаланишга топширилди.

Тадбирда мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш, турмуш шароитини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Ҳарбий хизматчилар учун замонавий уй-жойлар бунёд этилаётгани, турар жойдан фойдаланишда улар учун кўплаб имтиёзлар берилаётгани ана шу эътибор самарасидир.

“Тўрткўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий лойиҳа асосида бунёд этилган ушбу хонадонларда ҳарбийлар оила аъзолари учун барча шароит яратилган. Меҳмонхона, болалар ва катталар хонаси, шинам ошхона зарур жиҳозлар билан таъминланган.

– Янги йил байрами ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилган уйлар оиламиз учун катта совға бўлди, – дейди ҳарбий хизматчи Б.Холмирзаев. – Буни давлатимизнинг ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига қаратаётган ғамхўрлиги самараси деб биламиз. Биз, бу эътиборга жавобан зиммамизга юклатилган вазифаларни шараф билан бажариб, Ватанимиз тинчлиги, сарҳадларимиз яхлитлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш йўлида сидқидилдан хизмат қиламиз.

Тадбир доирасида ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари учун концерт дастури намойиш этилди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
2 487






Все о погоде - Pogoda.uz